ИШИД ўз етакчиси йўқ қилинганини эълон қилди
Операция Сурия шимолидаги Жандарис шаҳри яқинида, Туркия билан чегарага туташ жойда ўтказилган.
ИШИД гуруҳи ўз раҳбари Aбу Aл-Ҳусайн Aл-Ҳусайний Aл-Қурайший ўлдирилганини эълон қилди. У 2022 йил ноябридан ИШИДга раҳбарлик қилиб келаётганди.
Жангарилар билан боғлиқ Телеграм каналида Aбу Ҳафс Aл-Ҳошимий Aл-Қурайший гуруҳнинг янги раҳбари этиб тайинлангани айтилган аудиоёзув эълон қилинди.
Ёзув қачон олингани номаълум. Унда ИШИД расмийси Қурайший Сурия шимоли-ғарбида бошқа гуруҳ вакиллари билан тўқнашувлар чоғида ўлдирилганини даъво қилинади.
ИШИДнинг аввалги етакчиси Aбу ал-Ҳасан ал-Қурайший 2022 йил кузида Сурияда ўлдирилган, у феврал ойида ўлдирилган Aбу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший ўрнига гуруҳ раҳбари сифатида бир неча ой ишлаган.
Жорий йилнинг апрел ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турк разведкаси Суриядаги ИШИД етакчисини кузатиб ўлдирганини айтган, бироқ бу маълумот мустақил тасдиқланмаган.
Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги кейинроқ Қурайший ўлдирилган уйни кўрсатган фотосуратлар ва видеоларни эълон қилди.
Reuters агентлигига таяниб суриялик манбалар хабар беришича, операция Сурия шимолидаги Жандарис шаҳри яқинида, Туркия билан чегарага яқин жойда ўтказилган.
AҚШ томони бу хабарларни тасдиқлай олмаслигини айтган.