platina.uz

Италияда ИШИД аъзоси сифатида гумонланган тожикистонлик ушланди

У турли йилларда ўзини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина фуқароси сифатида кўрсатиб яшириниб юрган. 

Жаҳон
9 апрель, 9:48
Италияда ИШИД аъзоси сифатида гумонланган тожикистонлик ушланди

Рим аэропортида полиция ИШИДнинг фаол аъзоси бўлишда гумонланган Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Уни ҳибсга олиш учун халқаро буйруқ чиқарилган. Бу ҳақда полиция баёнотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Эркак 2014 йилдан буён Сурияда террорчилар томонида жанг қилган, шундан сўнг у турли шахслар, жумладан, ўзини Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина фуқароси сифатида кўрсатиб яшириниб юрган. Қочқин сифатида тасвирланган эркак Нидерландиянинг Эйндховен шаҳридан Римнинг Фиумиcино аэропортига қўнганидан сўнг халқаро ҳибсга олиш буйруғи билан тўхтатилди.

Италия расмийлари Россия ва ўтган ой Москва яқинидаги концерт залида содир этилган ҳалокатли ҳужумга ишора қилмаган, бу теракт Россияда яшовчи бир неча тожикистонлик ҳибсга олинганди.

Полиция баёнотида унинг учун ордерни қайси давлат бергани айтилмаган. Баёнотда, шунингдек, эркак 1992 йилда туғилгани ва 2014 йилда Сурия ҳудудидаги ИШИД сафида хорижлик жангари сифатида рўйхатга олингани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 март куни Москва вилоятида терактда 140 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди. Унда гумонланиб ўндан зиёд Тожикистон фуқароси қўлга олинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+