Уч нафар ўзбекистонлик ИШИДга алоқадор "қора рўйхат"га қўшилди
Ушбу маълумотлар АҚШ томонидан Туркия билан ҳамкорликда аниқланган.
АҚШ уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига киритди.
АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни "қора рўйхат"га қўшди. Бу ҳақда Давлат департаменти хабарида маълум қилинган.
Улар уч нафарни ташкил қилади. Рўйхатда номи келтирилган Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ ҳарбий ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган.
- Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган.
- Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси.
Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин.