Олий судда наманганлик эркак вафот этди
Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М. А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.
Олий судда давъвогар сифатида қатнашиш учун келган эркак вафот этди. Маҳкама матбуот котиби Азиз Абидов ҳодиса бўйича расмий баёнот эълон қилди.
Унда айтилишича, жорий йил 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М. А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9. 15 га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.
Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М. А. бехуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зетиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М. А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.
Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М. А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган, дейилади расмий баёнотда.