platina.uz

Наманган шаҳрининг 2 мансабдори пора билан ушланди

Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Жамият
2 август 2023 йил
Наманган шаҳрининг 2 мансабдори пора билан ушланди

Наманганда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва юрист қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган, унда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. "О.Ф." МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Таъкидлаш ўтиш керак, президент бугун ўтказган йиғилишда солиқ соҳаси жиддий танқид қилиниб, икки вилоятда раҳбарлар ишдан олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+