platina.uz
Иқтисод

Икки вилоятда солиқ бошлиқлари лавозимдан олинди

Солиқ идоралари қўшимча манбалар топиш ўрнига эски замон касалига берилиб, ишлаётган тадбиркорларнинг тайёр маблағларини ундиришга ўрганиб олгани қайд этилди.

Икки вилоятда солиқ бошлиқлари лавозимдан олинди

Бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун айрим мансабдорлар ишдан олинди ва жазоланди. Жумладан:

- Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш;

- Иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Д.Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари М.Мирзаев, Ж.Абдиев, С.Эшматов, М.Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

Шу билан бирга, солиқ идоралари қўшимча манбалар топиш ўрнига эски замон касалига берилиб, ишлаётган тадбиркорларнинг тайёр маблағларини ундиришга ўрганиб олгани қайд этилди.

Масалан, 2022 йилда тадбиркорлар томонидан ортиқча тўланган солиқлар ҳажми 320 миллиард сўмга ошиб, 4,4 триллион сўм бўлган.

“Афсуски, солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан-йилга кўпаймоқда”, - деди Президент.

Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент назоратни сусайтириб юборгани танқид қилиниб, унга солиқчилар томонидан ортиқча тўловлар ундириш, уларни вақтида қайтармаслик, текширишдаги сохтакорлик каби қонун бузилишларни олдини олиш бўйича амалий тизим яратиш топширилди, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid