platina.uz

Тамаки тутуни ҳар йили миллионлаб чекмайдиганларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сигаретанинг 7000 та компонентларидан камида 69 таси онкологияга олиб келиши мумкин.

Жамият
1 август 2023 йил
Тамаки тутуни ҳар йили миллионлаб чекмайдиганларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда

Сигареталардан чиқадиган тутун ҳар йили дунё бўйлаб чекмайдиган 1,3 миллион одамни ўлдирмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) душанба куни эълон қилинган ҳисоботида маълум қилди.

“Ҳар йили 1,3 миллионга яқин одам тутун таъсиридан вафот этади. Тутуннинг пассив таъсири нафас олиш, юрак-қон томир, саратон, инсулт ва 2-тоифа диабетдан ўлим хавфини келтириб чиқаради", — дейилади унда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сигаретанинг 7000 та компонентларидан камида 69 таси онкологияга олиб келиши мумкин.

Бир хонада ҳосил бўлган тутун тезда бинонинг бошқа ҳудудларига тарқалади.

"Очиқ деразалар ва ҳаво филтрлари бўлса ҳам, тутуннинг заҳарли бирикмалари гиламлар, пардалар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқаларга жойлашади, бир неча ой ўтгач ҳам шу ерда қолади ", — дейилади ҳисоботда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+