Истеъмол товарлари ва хизматлар бироз арзонлашди
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 8,9 фоизга етди.
Иқтисод
1 август 2023 йил
2023 йилнинг июль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
2023 йилнинг июль ойида нархлар ва тарифларда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 8,9 фоизга етди.
Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,3 фоизга ўсган, дейилади хабарда.