Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро юз берди
Икки давлат чегарачилари вазиятни юмшатиш бўйича музокаралар олиб борди.
Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудлари аҳолиси ўртасида янги можаро юзага келди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати матбуот марказига асосланиб, маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Айтилишича, воқеа Тожикистондан Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи Ворух анклавига олиб борувчи йўлда содир бўлган. Ҳайдовчилар жанжаллашиб, улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Қирғизистон чегара хизмати можаронинг бошланишида Тожикистон фуқароларини айблаб, шундан сўнг Хўжай-Aъло қишлоғи аҳолиси воқеа жойига етиб келган Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимига ҳужум қилгани – улар уни калтаклашга уринганлари ва машинасининг орқа кўзгусини синдиришганини қўшимча қилди.
Икки давлат чегарачилари вазиятни юмшатиш бўйича музокаралар олиб борди, дея маълум қилди чегара хизмати.
Музокараларда ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш, иштирок этган шахсларни аниқлаш ва етказилган зарарни қоплаш тартибини ҳам кўриб чиқдилар.
Тожикистон томони Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимига етказилган зарарни тиклашга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида ўтган йили сентябр ойида қуролли можаро кузатилганди. Унда бир неча киши ҳалок бўлганди.