platina.uz
Жамият

Қонунчилик палатаси мансабдори ҳоким этиб тайинланди

Комил Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган.

Қонунчилик палатаси мансабдори ҳоким этиб тайинланди

Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ғоким тайинлаш масаласи кўрилди.

Туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич номзоди тасдиқланди.

Комил Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаб, турли йиллар давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари, собиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

Аввалроқ Гулистон туманига ҳам янги ҳоким тайинлангани хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid