Санкциядан қочиш учун Ўзбекистон орқали Россияга "запчаст" сотган шахс ушланди
Украина уруши бошланишидан олдин Россия ушбу компания маҳсулотлари учун асосий бозор эди.
Нидерландия фискал ахборот ва тергов хизмати санкцияларни четлаб ўтиб, Ўзбекистондан Россияга компютер қисмларини етказиб беришда айбланган эркакни ушлади.
Бу ҳақдаги хабар ташкилот сайтида эълон қилинган.
Эркак 11 июл куни қўлга олинган. 14 июл куни суд уни 14 кунга ҳибсга олди. Унинг уйида ва омборларида бўлган товарлар эса мусодара қилинган.
Украина уруши бошланишидан олдин, Россия ушбу компания маҳсулотлари учун асосий бозор эди.
Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил 26 февралда Россияга қарши санкциялар жорий этилганидан сўнг, эркак Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Ўзбекистон, Туркия ва Бирлашган Aраб Aмирликлари орқали Россия Федерациясига бутловчи қисмлар етказиб бера бошлаган.