Миср Ўзбекистонга ёрдам юборди
Қайд этилишича, Миср ҳукумати томонидан “Соғлом турмуш тарзи” миллий дастури ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонга Миср томонидан "Даклатасвир" препаратини ўз ичига олган гепатит C га қарши гуманитар ёрдамнинг ўнинчи партияси етказилди.
Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институтига 114 қутидаги 3000 ўрамдан ортиқ “Даклатасвир-60 мг” препарати беморлар учун тақдим этилди.
"Миср гепатит Б ва C вирусларига қарши курашда сезиларли ютуқларга эришди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, аҳоли ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлди", дея баёнот берди вазир Холид Aбдуғаффор ЖССТ сессиясида.
Қайд этилишича, Миср ҳукумати томонидан “Соғлом турмуш тарзи” миллий дастури ишлаб чиқилган ва муваффақиятли амалга оширилмоқда, унга жами 100 миллион доллар ажратилиши кутилмоқда.
Aкция Ўзбекистон раҳбарининг 2023 йил 20-21 феврал кунлари Мисрга расмий ташрифи, шунингдек, икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги музокаралар доирасида тузилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида мамлакатда гепатит Cни давлат ҳисобидан даволаш ташаббуси билан чиққанди.