platina.uz

Путин Африкада қамоққа олиниши мумкин

Жанубий Aфрика ҳукумати Россия делегациясининг саммитда иштирок этишининг учта вариантини таклиф қилган. 

Жаҳон
15 июль 2023 йил
Путин Африкада қамоққа олиниши мумкин

Россия ЖАР президенти Сирил Рамафосанинг 2023 йил августида бўлиб ўтадиган БРИКС саммити делегациясига президент Владимир Путин ўрнига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди.

Бу ҳақда маҳаллий Mail&Guardian газетаси вице-президент Пол Машатилега асосланиб маълум қилди.

“Биз Рим статусига бўйсунамиз, лекин кимнидир таклиф қилиб, кейин уни ҳибсга ололмаймиз. Aгар у [Путин] келмаса, хурсанд бўлардик”, — деган вице-президент.

Нашрнинг ёзишича, аввалроқ Жанубий Aфрика ҳукумати Россия делегациясининг саммитда иштирок этишининг учта вариантини таклиф қилган.

Биринчисига кўра, Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги вакиллик қилади, иккинчисига кўра, Путин учрашувда онлайн иштирок этади, учинчисига кўра, учрашувга Хитой мезбонлик қилади.

Машатилега кўра, Ҳиндистон ва Бразилия саммитнинг Хитойга ўтказилишига қарши чиққан. Вице-президентнинг қўшимча қилишича, Путиннинг учрашувда иштирок этиши бўйича музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда айбланмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+