"Ташаббусли бюджет"нинг 2-мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди
Биринчи мавсум 2023 йил апрел ойида якунланганди.
Иқтисод
14 июль 2023 йил
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланади.
Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
- 1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
- 2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;
- 3️-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми апрел ойида якунланганди. Унда Ўзбекистон бўйлаб “Open Budjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилди ва 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди.