Титанлар жанги: Нодирбек Абдусатторов “The Aimchess Rapid-2023” онлайн турнирининг финалида Магнус Карлсенга қарши дона суради
“The Aimchess Rapid-2023” турнири йирик турнирлардан бири бўлиб, унда турли дивизионда 56 шахматчи қатнашмоқда. Биринчи дивизионда 8 нафар гроссмейстер борлиги ва турнир ғолибига қимматли рейтинг очколари ҳамда 30 минг АҚШ доллари мукофот ажратилади.

АлоқаБанк расмий амбассадори Нодирбек Абдусатторов ярим финалда Левон Аронянга қарши дона суриб, 3 та партия ўйиндан сўнг 2,5:0,5 ҳисобида ғалабага эришди. 2 марта оқларда ғалаба қозонган бўлса, битта партияда қораларда дуранг натижа қайд этди. Нодирбек финалда Магнус Карлсенга қарши дона суради.
Реклама