Kompromatuzb иши жабрланувчилари эълон қилинди
Шунингдек, рўйхатдан айрим ташкилотлар, ҳокимликлар матбуот котиблари ўрин олган.
Kompromatuzb иши доирасидаги суд 18 июль куни бўлиб ўтиши маълум қилинди, шунингдек Олий суд 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилди.
Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ҳам бор.
Шунингдек, рўйхатдан айрим ташкилотлар, ҳокимликлар матбуот котиблари ўрин олган.
Cуд Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилади.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Telegram мессенжеридаги Kompromat.uzb ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли бир неча шахсларни ушлаганди.