Саккиз нафар президент Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди
Кун давомида шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон етакчисига қутлов йўллаган.
Навбатдан ташқари бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевга табриклар келиши давом этмоқда.
Дастлаб Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов табрик йўллаган бўлса, ундан кейин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Мирзиёевни ғалаба билан қутлаган. Шунингдек, Туркия рҳаҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам табрик йўллаган.
Кун давомида шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон етакчисига қутлов йўллаган.
Европа Иттифоқи аъзо давлатлардан Венгрия бош вазири Виктор Орбан Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, табриклади.
Эслатиб ўтамиз, 9 июл куни бўлиб ўтган сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87.05 фоиз овоз билан мутлақ ғалаба қозонди.