Президент сайлови илк натижалари эълон қилинди
Сайловнинг якуний натижалари кейинроқ маълум қилинади.
Навбатдан ташқари президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Сайловда 15 651 405 (79,88 фоиз) киши овоз берди.
Унга кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 87.05 фоиз овоз билан мутлақ ғалаба қозонди.
Шунингдек, Абдушукур Хамзаев 3.74 фоиз, Улуғбек Иноятов 4.02 фоиз, Роба Маҳмудова 4.43 фоиз овоз тўплаган.
Сайловнинг якуний натижалари кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июлда муддатидан илгари президент сайлови бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда ташкил этилган 10 минг 784 та сайлов участкасида сайловчилар ўзлари муносиб кўрган номзодларга овоз беришди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 39 та хорижий давлатдаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган 56 та сайлов участкасида ҳам овоз берилди.
Сайловни 15 та халқаро ташкилот, 47 та хорижий давлатдан ташриф буюрган жами 800 га яқин халқаро кузатувчи бевосита кузатди.
Президентликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан эса 53 минг нафардан зиёд маҳаллий кузатувчи сайловни бевосита кузатиб борди.