АТ "Алоқабанк" шижоаткор ва тажрибали номзодлар ўртасида танлов эълон қилади!
Алоқабанк HR департаментига бир қатор лавозимларга номзодлар танловини эълон қилди.
Алоқабанк HR департаментига қуйидаги лавозимларга номзодлар танловини эълон қилади:
- Меҳнат унумдорлигини баҳолаш менежери;
Тажрибали, профессионал жамоада шахсий ривожланиш истагида бўлган ҳамда профессионал жамоа шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этишни хоҳловчи номзодларни кутиб қоламиз!
Меҳнат унумдорлигини баҳолаш менежери лавозими номзодларига қўйилган минимал талаблар:
Маълумоти: Бакалавр
Мутахассислиги: Иқтисодий, информатика, амалий математика
Иш тажрибаси:
Меҳнат унумдорлигини баҳолаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш йўналишида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
Чет тилларини билиш даражаси:
Рус тили: оғзаки ва ёзма мулоқот қила олиш;
Инглиз тили: оғзаки ва ёзма мулоқот қила олиш (устуворлик берилади);
Касбий билимлар:
- Меҳнатга ҳақ тўлаш таркибий қисмлари, турлари, моҳиятини тушуниши;
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий усуллари ва воситаларини амалиётда фаол қўллай олиши;
- Банк операциялари моҳиятини тушуниши;
- Молиявий натижалар ва самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
- Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КПИ) тизимининг моҳиятини тушуниши;
- Мақсадларни белгилаш ва мониторинг қилиш тамойиллари ва усулларини билиши;
- Меҳнат унумдорлигини бошқариш тизимини тушуниши;
Компетенсия:
Масъулиятни ўз зиммасига олиш;
Режалаштириш ва ишларни ташкил этиш;
Шахсий ривожланиш;
Таҳлил қилиш;
Жамоада ишлаш;
Мулоқотга киришувчанлик;
Мақсадга эришиш;
Танқидий фикрлаш;
Стрессга бардошлилик;
Диққатлилик ва синчковлик;
Юқори иш юкламасида ишлаш;
Иш жойи: Тошкент шаҳри
Иш ҳақи: Сухбат натижасига кўра
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар жорий йилнинг 15 июлига қадар қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:
HR@aloqabank.uz
Телефон: Ички: 318 Ташқи: 71 232 83 38
Реклама