platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистонда Президент сайлови бошланди

Президентлик учун 4 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистонда Президент сайлови бошланди

Бугундан Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайловида овоз бериш бошланди, Тошкент вақти билан соат саккизда сайлов участкалари очилди.

Президентлик учун 4 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.

МСК маълумотларига кўра, сайловчилар рўйхатига 19,5 миллиондан ортиқ киши киритилган, 14 та округ сайлов комиссиялари тузилган, 10 784 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Фуқаролар хорижда ҳам овоз беришлари мумкин – 39 та давлатда 56 та стационар сайлов участкаси очилган. Овоз бериш 9 июл куни соат 20:00гача давом этади.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олган номзодлар:

— Экологик партиядан Абдушукур Хамзаев (Марказий кенгаш ижроия қўмитаси раиси);
— Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов (Марказий кенгаш раиси);
— "Адолат" СД партиясидан Роба Маҳмудова (Олий суд раиси ўринбосари);
— O‘zLiDeP партиясидан Шавкат Мирзиёев (амалдаги президент);
"Миллий тикланиш" партиясидан номзод кўрсатилмайди, улар Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлайди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid