Ер юзида маълум бўлган барча кимёвий қуроллар йўқ қилинди
Кимёвий қуроллар тўғрисидаги конвенция 1997 йил 29 апрелда кучга кирганди.
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош директори Фернандо Aриас AҚШ кимёвий қуроллари арсенали йўқ қилинганини эълон қилди. Натижада Ер юзида аниқланган барча кимёвий қуроллар тўлиқ йўқ қилинган.
Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
Баёнотда Aриас Кимёвий қуроллар бўйича конвенциянинг барча иштирокчи-давлатларини ва Қўшма Штатларни халқаро ҳамжамиятнинг бундай катта ютуғи билан табриклади.
“Барча эълон қилинган кимёвий қурол захираларини йўқ қилишнинг якунланиши ташкилот учун муҳим босқичдир. Бу барча яширин кимёвий қуролларни йўқ қилиш йўлидаги муҳим қадамдир", деди Aриас.
Кимёвий қуроллар тўғрисидаги конвенция 1997 йил 29 апрелда кучга кирди. АҚШ ва конвенцияни имзолаган бошқа давлатлар кимёвий қурол захираларини 2023 йил 30 сентябргача йўқ қилишлари шарт эди. Россия 2017 йилнинг 27 сентабр куни барча кимёвий қуролларини бутунлай йўқ қилганини маълум қилган.