platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда "чигирткалар босқини" юз берадими? Расмийлар изоҳ берди

2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган. 

Ўзбекистонда "чигирткалар босқини" юз берадими? Расмийлар изоҳ берди

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури босқини юз берди ва минтақа аҳолисини ташвишга солди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садиновага кўра, ушбу чигирткаларнинг Ўзбекистонга зарар етказиш эҳтимоли жуда кам.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 июль санасидан бошлаб Қозоғистон Республикасининг Россия билан чегарадош бўлган Костанай вилояти Жангельди, Амангельди, Алтинсари ва Денисов туманлари ҳудудида зарарли чигиртканинг “Италия пруси” тури тарқалган.

Бугунги кунга қадар Костанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида – бу эса режалаштирилган майдоннинг 70 фоизи дегани – зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган. Ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан расмий маълумот берилди.

Маълумот учун, Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам.

Ўз навбатида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятида зарарли чигирткага қарши кураш чоралари олиб борилди. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган.

Хавфли вазият юзага келишини олдини олиш мақсадида эса кузатув-назорат ишлари давом эттирилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid