platina.uz

Беларуслик яна бир вазир кутилмаганда вафот этди

Беларуснинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Макей ҳам 2022 йил ноябрида кутилмаганда вафот этганди.

Жаҳон
5 июль 2023 йил
Беларуслик яна бир вазир кутилмаганда вафот этди

Беларус транспорт ва коммуникациялар вазири Aлексей Aврааменко 47 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда БелТA ахборот агентлиги.

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Aврааменко ўз фаолиятини бошиданоқ йўл қурилиши соҳасида ишлаган - Беларус давлат политехника академиясини тамомлагач, йўл қурилиш бошқармаси ва трестда ишлаган.

2006 йилдан бери Aврааменко ҳукуматда, Беларус Вазирлар Кенгашининг Транспорт ва коммуникациялар департаментидан бошлаб ишлаган. 2013 йилдан Транспорт ва коммуникациялар вазирлигида вазир ўринбосари, 2016 йилда биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йилда Aврааменко вазир этиб тайинланганди.

Ўлим сабаблари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Беларуснинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Макей ҳам 2022 йил ноябрида кутилмаганда вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+