platina.uz

Бугундан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Айрим табиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади.

Жамият
1 июль 2023 йил
Бугундан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2023 йил 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида кутилаётган ўзгаришлар рўйхати тақдим этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади.

Айрим табиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади.

Ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

“Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.

Давлат органлари АКТ ходимларининг малакаси оширилади.

“Яшил энергия” сертификатини бериш бошланади.

Нодавлат футбол муассасаларига футбол ассоциацияси аъзоси бўлиш талаби қўйилади.

Айрим вино маҳсулотларига акциз маркаси ёпиштирилмайди.

Электр етказиб бериш бўйича шартномалар “Шаффоф қурилиш” тизими орқали тузилади.

Айрим тезкор-қидирувларда экспресс текшириш техник воситалари ўша жойнинг ўзида қўланилади.

Айрим турдаги дорилар сертификатлаштирилмайди.

Давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлари танлов асосида тайинланади.

2010 – 2012 йилларда берилган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+