Дунё сиёсатчилари Шавкат Мирзиёевга табрик юбормоқда
Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳа муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда.
Дунёнинг етакчи мусулмон раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёев номига табриклар юбормоқда.
Жумладан, Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилиб, ўзаро табрик алмашишган.
"Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда.
Қутловларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига ҳурмат-эҳтиром, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатимиз билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиш тасдиқланган", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
Кувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;
Кувайт Давлати валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим ал-Малик;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда, дейилади хабарда.