platina.uz

Болалар ўлимига сабаб бўлган сиропни ишлаб чиқарган компания заҳарли саноат моддасидан фойдалангани аниқланди

Marion компанияси, шунингдек, Ўзбекистонга сотган сиропларда қўллашдан олдин ингредиентни синаб кўрмаган, дейди терговчи.

Жамият
28 июнь 2023 йил
Болалар ўлимига сабаб бўлган сиропни ишлаб чиқарган компания заҳарли саноат моддасидан фойдалангани аниқланди

Ўзбекистонда ўтган йили йигирмадан зиёд боланинг ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропларини ишлаб чиқарган ҳинд компанияси заҳарли саноат моддасидан фойдаланган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги икки манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Marion Biotech компанияси ингредиент - пропилен гликолни (PG) Maya Chemtech India савдо белгисидан сотиб олган. Aммо у фармацевтика учун мўлжалланган материалларни сотиш учун лицензияга эга бўлмаган ва "фақат саноат тоифасиги маҳсулотлар билан шуғулланган", дейди Marion Biotech терговидан хабардор бўлган манба.

"Биз Marion ундан йўтал сиропи тайёрлаш учун фойдаланишини билмасдик", дейди терговда шахсини ошкор қилишдан бош тортган манба. "Бизга маҳсулотимиз қаерда ишлатилиши айтилмаган."

Икки манбанинг таъкидлашича, сироп суюқ ювиш воситалари, антифризлар, бўёқлар ёки қопламаларда кенг қўлланиладиган ва пестицидларнинг самарадорлигини ошириш учун ишлатиладиган, токсик материал бўлган саноат даражасидаги маҳсулот ёрдамида ишлаб чиқарилган.

"Marion саноат даражасидаги пропилен гликол сотиб олди", деди тергов давом этаётган пайтда исмини ошкор этишдан бош тортган иккинчи манба.

Marion компанияси, шунингдек, Ўзбекистонга сотган сиропларда қўллашдан олдин ингредиентни синаб кўрмаган, дейди терговчи.

Ҳинд компанияси ишлаб чиқарган йўтал сироплари “Aмбронол” ва “ДОК-1 Макс” таркибида инсон истеъмоли учун мумкин бўлмаган диэтилен гликол ва этилен гликол каби токсинлар бор. Буни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги таҳлиллари тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили охирида “ДОК-1 Макс” дори воситаси оқибатида 19 (баъзи манбаларда ундан ҳам кўпроқ) бола вафот этганди.

Январ ойида Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадорликда айбланиб, тўрт киши, жумладан Marion дори-дармонларини импорт қилган компаниянинг икки раҳбари ҳибсга олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+