platina.uz

Ҳиндистон фармацевтика саноатига нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқмоқчи

Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда ишлаб чиқарилган ва йўталга қарши дори сифатида қўлланилган сироплар хорижда болалар ўлимига сабаб бўлгани боис, фармацевтика саноатига нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқади, дейилади бош вазир Нарендра Моди девонхонаси эълон қилган ҳужжатда. Унда айтилишича, соҳада “муҳим жиҳатлар назардан қочирилган”.

Жаҳон
19 май 2023 йил
Ҳиндистон фармацевтика саноатига нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқмоқчи

Ҳиндистон жанубидаги Ҳайдаробод шаҳрида болаларни ўлдирган йўталга қарши сироплар экспорти билан боғлиқ муаммога ечим топиш учун “ақлий ҳужум” уюштирилди, дея маълум қилинган мазкур ҳужжатда.

Мазкур соҳага алоқадор манбанинг фикрича, ҳукумат сиёсатининг ўзгариши дунёда энг йирик патентлашмаган дориларни ишлаб чиқарувчи ва 41 миллиард доллар ҳажмидаги ҳинд фармацевтика саноати устидан назоратни кучайтиришни англатилиши мумкин.

Манбанинг айтишича, кўриб чиқилаётган чора-тадбирлардан бири - йўталга қарши сиропларни синовдан ўтказиш ва умуман дорилар хомашёсига талаблар кучайтирилиши бўлади.

Ҳиндистон доир воситаларининг стандартлари устидан назорат қилувчи марказий идораси (CDSCO) йўталга қарши сиропларни экспортга жўнатишдан аввал давлат лабораторияларида синаб кўришни таклиф этмоқда.

Ўтган йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сиропларда икки машҳур токсин - диэтиленгликол ва этиленгликол хавфли даража бўлгани ва Гамбияда камида 70 боланинг ўлимига сабаб бўлганини аниқлаган эди. Ҳиндистон бу сироплар ва болалар ўлими ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тан олмаган.

ЖСС ташкилотининг баёнот беришича, у ҳамон экспорт занжиридаги айбдорни қидирмоқда, бироқ бу изланишлар ҳали натижа бергани йўқ, дея хабар берган Reuters.

ЖССнинг аниқлашича, Ҳиндистоннинг учинчи фармацевтика компанияси сифати бузилган дори воситаларини Маршалл ороллари ва Микронезияга ҳам сотган.

Шунча можароларга қарамасдан, ҳамон Ҳиндистон томони бу дори воситалари болалар ўлимига олиб келганини тан олмаган, уз сўраш ёки товон пули тўлашни ҳам ўзига муносиб кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бу сироплар Ўзбекистонда ҳам 20га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлган ва Ҳиндистонда бу ҳолат юзасидан текширувлар бошланган эди.

Натижада фармацевтика компанияларидан бирининг 3 нафар ходими қамоққа олинган.

Ўзбекистонда эса бундай сиропларнинг барчаси, хусусан, “Док1-Макс” ва “Амбронол” сироплари ва таблеткалари сотувдан олинган, бу дори воситаларининг юртимиздаги савдоси 2022 йил 22 декабрдан вақтинча тўхтатилиб, уларни Ўзбекистонга олиб келиб, реализация қилинишида асосий ролни ўйнаган “Quramax Medical” МЧЖ фаолияти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилган эди.

Шу билан бирга, , Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штати наркология ва лицензиялаш департаменти мазкур сиропаларни ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясининг лицензиясини бекор қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+