Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳам қурбон бўлди
Honda Stepwgn микроавтобуси ва Hyundai Elantra ўзаро тўқнашиб кетган.

Россиянинг Самара вилоятида содир бўлган тўқнашувда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган.
РИA "Новости" маълумотига кўра, ҳодиса 27 июн куни Тошкент вақти билан 02:30 да содир бўлган. Honda Stepwgn микроавтобуси ва Hyundai Elantra ўзаро тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши энг яқин шифохонага ётқизилди.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ичида Ўзбекистон фуқароларидан ташқари қирғизистонликлар ҳам бўлган. Прокуратура автоҳалокат юзасидан текширув бошлади.
Тахминларга кўра, ЙТҲ Hyundai ҳайдовчиси айби билан содир бўлган. У қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва тўқнашувни келтириб чиқарган.




