platina.uz
Жаҳон

Эрдўғоннинг ашаддий рақиби жуда узоқ муддатга қамалиши мумкин

Даъволарнинг аксарияти амалдаги президент Эрдўғонни ҳақорат қилиш билан боғлиқ.

Эрдўғоннинг ашаддий рақиби жуда узоқ муддатга қамалиши мумкин

2023 йилги Туркия президентлик сайловларида иштирок этган мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли қамалиши мумкин. У ўзига қарши очилган 28 та даъво бўйича тергов доирасида ҳибсга олиниши мумкин, деб хабар берди Cumhuriyet телеканали.

Телеканал ахборотига кўра, Киличдорўғлу президентликка номзодини қўйгани учун бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтаётган парламент сайловларида қатнаша олмаган ва депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлган.

Агар ҳамма айбловлар бўйича жазо тайинланса, Киличдароғлу жами 110 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Даъволарнинг аксарияти амалдаги президент Эрдўғонни ҳақорат қилиш билан боғлиқ. Хусусан, Қиличдорўғли рақибини Муаммар Каддафи ва Саддам Ҳусайн каби диктаторларга менгзаганди.

Шу билан бирга, баъзи турк сиёсатчиларининг фикрича мухолифат етакчисининг жавобгарликка тортилиши даргумон, чунки бу мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин.

Сайловнинг иккинчи турида Қиличдорўғли қарийб 48 фоиз овоз тўплаганиёқ унинг мамлакатда тарафдорлари анчалигидан далолат беради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid