Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташрифи бошланди
Ўзбекистон раҳбарини Эрон президенти Иброҳим Раисий кутиб олди.

Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эронга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расман кутиб олинди.
Ўзбекистон раҳбарини Эрон президенти Иброҳим Раисий кутиб олди.
Сарой олдидаги майдонда меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эрон давлат байроқлари кўтарилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Ҳозир уларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.




