Мирзиёев ва Раисий тор ва кенг доирада учрашди
Ўзбекистон фанлар академияси фондларида сақланаётган қадимги қўлёзмаларни чуқур ўрганиш учун қўшма илмий гуруҳ ҳам тузилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Иброҳим Раисий тор ва кенг доирада музокаралар ўтказишди.
Президентлар инновациялар, сунъий интеллект, нанотехнологиялар, кибернетика, технологиялар трансфери каби соҳаларда тажриба алмашишга келишиб олишди.
Шунингдек, Бухоро вилояти ва Ҳамадон устони, Самарқанд ва Исфахон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилади. Икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги мунтазам авиақатновлар кўпайтирилади.
Ўзбекистон фанлар академияси фондларида сақланаётган қадимги қўлёзмаларни чуқур ўрганиш учун қўшма илмий гуруҳ ҳам тузилади.
Музокаралар якунида давлат раҳбарлари бир қатор қўшма “йўл харита”ларини тайёрлаш ва эришилган келишувларни самарали амалга ошириш механизмларини жорий қилиш бўйича топшириқ бердилар.




