platina.uz
Спорт

Европа миллатлар лигаси: финалчилар аниқ

Нидерландияда Европа миллатлар лигасининг ярим финал учрашувлари якунланди ва финалчилар номи маълум бўлди.

Европа миллатлар лигаси: финалчилар аниқ

Нидерландияда Европа миллатлар лигасининг ярим финал учрашувлари якунланди ва финалчилар номи маълум бўлди.

Биринчи жуфтликда Нидерландия ва Хорватия футбол мухлисларига драма қўйиб беришди. Асосий вақтлар 2:2 ҳисобида тугаб, қўшимча вақтларда хорватлар 2 та гол уриб кетишди.

Испания ва Италия ўртасидаги иккинчи ўйин эса муросасиз кечди. Испанларнинг бир голига италянлар пеналтидан жавоб қайтарган бўлса, 88-дақиқада Хоселунинг гол Испанияни финалга олиб чиқди.

Шу тариқа 18 июнь куни Хорватия ва Испания финалда ўйнайди. Нидерландия ва Италия эса 3-ўрин учун кураш олиб боради.

Миллатлар лигаси, ярим финал

Нидерландия - Хорватия - 2:4
Голлар: Дониэлл Мален, 34 (1:0). Андрей Крамарич, 55 пен. (1:1). Марио Пашалич, 72 (1:2). Ноа Ланг, 90+6 (2:2). Бруно Петкович, 98 (2:3). Лука Модрич, 116 пен. (2:4).

Испания - Италия - 2:1
Голлар: Ереми Пино, 3 (1:0). Чиро Иммобиле, 11 пен. (1:1). Хоселу, 88 (2:1).

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid