platina.uz

Шавкат Мирзиёев италян бизнесменлари билан учрашди

Тадбир якунида умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган бир қатор янги инвестиция келишувлари ва савдо битимлари имзоланди.

Жамият
9 июнь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев италян бизнесменлари билан учрашди

Италия Республикасига расмий ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида президент Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида ушбу мамлакатнинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, “Италия - Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржо Веронези, шунингдек, Eni, Enel, Pietro Fiorentini, Saipem, Energy System, Imagro Group, HT Holding, Danieli, SACE, Ferroli Group, Arsenale Group, Pirelli каби етакчи компания ва корпорациялар, уюшма ва молиявий институтларнинг 25 нафардан зиёд раҳбарлари иштирок этди.

– Моҳиятан, биз мамлакатларимиз муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариб, уларнинг тарихида янги босқични бошладик. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга, бизнес учун қулай шароитлар яратишга, қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг мослашувчан механизмларини жорий этишга, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга келишиб олдик. Шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш учун йўналишларни белгилаб олдик, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тадбир якунида умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган бир қатор янги инвестиция келишувлари ва савдо битимлари имзоланди. Улар энергетика, газ-кимё ва нефть-газ тармоғи, металлургия, кимё, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалигида катта кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади.

Учрашув давомида Мирзиёев жаҳон иқтисодиётидаги жиддий тебранишлар ва глобал етказиб бериш занжирлари бузилиши шароитида ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган конструктив, очиқ мулоқот муҳимлигини қайд этиб, Ўзбекистон Италия бизнесига юртимизда фаолият юритиши учун кенг қўллаб-қувватлаш чоралари ва самарали майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+