Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 7 йиллик янги дастур ишлаб чиқилади
Шавкат Мирзиёев Римда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй билан учрашувда шунга келишиб олди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал қилиш ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган 2030 йилга қадар ҳамкорлик бўйича янги кенг кўламли дастур ишлаб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев Римда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй билан учрашувда шунга келишиб олган.
Учрашувда аграр тармоқни модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ФАО шафелигида Самарқандда ўтказиладиган юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ФАО офиси фаолият юритади. Охирги бир неча йилда ҳамкорлик портфели уч баробар кенгайган. Бу ер ва сувдан фойдаланиш, агросаноат мажмуи, ўрмон хўжалиги, экология, чорвачилик ва кўплаб бошқа йўналишларни қамраб олган.