platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев БМТнинг юбилей сессиясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон раҳбарининг чиқиши 23 сентябр кунига мўлжалланган. Юбилей сессия АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. 

Шавкат Мирзиёев БМТнинг юбилей сессиясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади.

Юбилей сессия “Биргаликда яхшироқ: 80 йил давомида тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари йўлида ҳамкорликда иш олиб бориш ва олдинга йўл” мавзусида ўтказилади.

22 сентябр куни давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокида БМТнинг 80 йиллигини нишонлаш бўйича олий даражадаги учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Жаҳон етакчилари глобал муаммолар контекстида ўз позициялари ва устувор йўналишлари баён этилган баёнотлар билан чиқадиган умумий дебатлар 23-27 ва 29 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати 23 сентябрга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтганди. Унда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid