Мирзиёевнинг Самарқанд ташаббуси глобал мулоқотни шакллантиради
БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд ташаббуси глобал мулоқотни шакллатиришга ҳисса қўшаётгани айтилди.
БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд ташаббуси глобал мулоқотни шакллатиришга ҳисса қўшаётгани айтилди.
Кун тартибининг энг муҳим масалалари бўйича мунтазам форумлар ўтказиш орқали Самарқанд ташаббусини амалга ошириш глобал мулоқотни шакллантиришга, келишилган ёндашув ва ечимларни излашга, ишончни тиклашга ва глобал кескинликни пасайтиришга муносиб ҳисса қўшади.
Ўзбекистон президенти 2022 йилда “Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббуси”ни илгари сурган эди. Унинг мазмун-моҳияти минтақавий ва глобал муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича мулоқотни йўлга қўйишдан иборатдир.