Тошкент туманида 6 ёшли бола чўкиб кетди, 4 кундан бери топилмаяпти
Орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамай, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бирор хабар бермаган.
2023 йил 3 июн куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўктерак ҳудуди, Учсада маҳалласидан оқиб ўтган Захариқ каналида 6 ёшли бола чўкиб кетган.
2017 йилда туғулган Ф.Ф.Ф. эҳтиётсизлик оқибатида “Зах Келес” бошқармасига қарашли каналга тушиб чўкиб кетган, 4 кундан бери унинг танаси топилгани йўқ.
Бу канал қўшни Қозоғистоннинг Келес ва Сайрағач бўлимлари, вилоятнинг Қибрай ва Тошкент туманларини сув билан таъминлайди.
Орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамай, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бирор хабар бермаган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Янгийўлда 16 ёшли бола чўкиб ўлганди. Аввалроқ эса Самарқандда 3 бола чўкиб кетган, уларнинг жасади кейинроқ топилган эди.