Сурходарёдан Тошкентга борувчи йўл икки мартага қисқаради
Ўтган йили президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун - Денов йўлининг абгор ҳолатини ўзи кўриб, машина ҳайдаган ва ҳокимиятни танқид қилганди.
Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги автомагистраллар бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига олиб борувчи 298 километр узунликдаги йўл 146 километрга қисқаради ва 152 километрни ташкил этади.
Айни пайтда вилоятда халқаро аҳамиятга эга иккита трасса бирлаштириляпти ва Тошкентга юкларни етказиш вақтини қисқартирадиган янги йўл қурилмоқда.
Осиё траққиёт банки маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70-километр (65 километр) қисми ва 4Р100 “Манғузор-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобиль йўлининг 128-174-километр (46 километр) қисми реконструкция қилиняпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун - Денов йўлининг абгор ҳолатини ўзи кўриб, машина ҳайдаган ва ҳокимиятни танқид қилганди.
Кейинроқ тарқалган хабарларда эса ҳокимият давлат раҳбарини алдагани, Бойсун - Денов йўли аслида бошқа экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳокимият бунга изоҳ бермаган.