Энди Тошкентдан Чорвоққа автобусда бориш мумкин
Автобуслар Машинасозлар метросидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Жамият
7 июнь 2023 йил
Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган.
Автобуслар "Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ" йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км. бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар Машинасозлар метросидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Йўл нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.