platina.uz
Жаҳон

НАТО йиғилишида Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди

НАТО иттифоқчи ва ҳамкор давлатлари энергетик хавфсизликни муҳокама қилди.

НАТО йиғилишида Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди

НАТО иттифоқчи ва ҳамкор давлатлари энергетик хавфсизликни муҳокама қилди. Унда Ўзбекистон ҳам иштирок этди.

5 июнь куни НАТО Ҳарбий қўмитаси танланган ҳамкорлар – Жазоир, Озарбайжон, Иордания, Кувайт ва Ўзбекистон билан энергетика хавфсизлиги, ундан кейинги муаммоларни, шунингдек, мавжуд шериклик доирасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришдан фойда кўрадиган асосий йўналишларни муҳокама қилишди.

НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси ўринбосари генерал-лейтенант Ленс Ландрум йиғилишда умумий муаммоларни ҳал қилиш ва глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Муҳокамада муҳим инфратузилма ва энергия хавфсизлиги ҳақида гап кетган ҳамда давлатлар ўзларининг мустаҳкамлигини таъминлашга масъул экани айтилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid