Бўкада ўлган шахс қийноққа солингани тасдиқланди
Воқеага алоқадор 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди.
Жамият
5 июнь 2023 йил
Тошкент вилояти Бўка туманида терговга жалб қилинган шахс қийноққа солингани расман тасдиқланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, гумонланувчи шахснинг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бўка туманида бир қатор ўғирлик жиноятларини содир этишда гумонланиб, терговга жалб этилган шахс вафот этганди.