ДХХ ҳажга юбормоқчи бўлган яна иккита фирибгарни ушлади

Бу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият
4 июнь 2023 йил
ДХХ ҳажга юбормоқчи бўлган яна иккита фирибгарни ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, одамларни алдаган яна 2 кишини қўлга олган.

Айтилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 31 май куни «Z.T.» МЧЖ офисида ўтказилган МЧЖ раҳбари бир фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаган. У ўзининг Дин ишлари қўмитасида ишловчи танишлари орқали 12 500 доллар эвазига ҳаж зиёратини амалга ошириш учун “квота” олиб беришни ваъда қилиб, шундан 1000 долларни олган вақтда ушланган.

Яна бир ҳолатда Учтепа туманида 2 июнь куни «A.K.» МЧЖ офисида ўтказилган тезкор тадбирда, МЧЖ раҳбари ва 2 ходими бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар фуқаро ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10 000 доллар эвазига ҳаж зиёратини амалга ошириш учун ҳаж визаси қилиб беришни ваъда қилган. Шундан 3 000 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур туманида ҳам ҳаж визасини олиб бериш учун 20 минг доллар сўраган фирибгар қўлга тушганди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+