Тошкентдаги фирма ҳажга юбориш учун $20 минг талаб қилди

Хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Жамият
2 июнь 2023 йил
Тошкентдаги фирма ҳажга юбориш учун $20 минг талаб қилди

Тошкентда Ҳаж визасини 20 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган гуруҳ ушланди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро Ю.А. нинг аризасига кўра, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган "E.R"  МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда "E.R" МЧЖ раҳбари Х.М. ва жамият менеджери Б.Ч. бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро А.М.нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга ва онасига юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 20.000 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун "Ҳаж визаси" қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 4.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар Я.Х., М.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+