platina.uz

Ҳаж зиёрати нархлари маълум бўлди

Жорий йилда 15 минг Ўзбекистон фуқаролари Ҳаж зиёратини адо этишлари мумкин.

Жамият
2 июнь 2023 йил
Ҳаж зиёрати нархлари маълум бўлди

"Ҳаж–2023" мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг бошида, яъни 15 майга қадар 36 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари Умра амалларини бажарди.

2022 йилда Ҳаж зиёрати учун 12 минг квота ажратилган бўлса, жорий йилда 15 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари Ҳаж зиёратини адо этишлари белгиланди.

Шунингдек, Саудия Арабистони талабига кўра, Ҳаж зиёратига борувчилар тегишли вакциналарнинг тўлиқ дозаси билан эмланган бўлишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар 4 июн кунидан 19 июнь кунига қадар Мадинага шаҳрига боришади ва 4 июль кунидан 19 июль кунига қадар Ўзбекистонга қайтиб келишади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+