Фермер ва МЧЖ раҳбарлари катта миқдорда имтиёзли кредитни талон-торож қилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг  тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жамият
31 май 2023 йил
Фермер ва МЧЖ раҳбарлари катта миқдорда имтиёзли кредитни талон-торож қилди

Сурхондарёнинг Денов ва Шеробод туманларида қарийб 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган фермер ва МЧЖ раҳбари аниқланди.

Тезкор тадбирда Денов туманида “F.N.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 89,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари эвазига шартномада белгиланган 250 тонналик музлаткич ускуналарини харид қилмасдан кредит маблағларини талон-торож қилган.

Шунингдек, Шеробод туманида “SH.G.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқарога лимончиликни ташкил этиш учун ажратилган 354 млн сўм имтиёзли кредит эвазига иссиқхона қуриб бермасдан, ушбу маблағларни ўзлаштиришган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг  тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+