Ўзбекистон плей-оффдаги юришини бошлайди
Бугундан Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финал ўйинлари бошланади.

Бугундан Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг нимчорак финал ўйинлари бошланади. Шу жумладан, Ўзбекистон термаси ҳам.
Ўзбекистонликларни плей-оффда жиддий рақиб кутиб турибди, дейиш мумкин. Исроил гуруҳда Япониядек кучли жамоани ютиб чиққан. Агар ҳамюртларимиз Исроил тўсиғидан ўта олса, Бразилия - Тунис ғолиби билан чорак финалда тўқнашади.
ЖЧ-U20, нимчорак финал
30 май
- АҚШ - Янги Зеландия (22:30)
- Ўзбекистон - Исроил (02:00)
31 май
- Колумбия - Словакия (22:30)
- Бразилия - Тунис (22:30)
- Аргентина - Нигерия (02:00)
- Англия - Италия (02:00)
1 июнь
- Гамбия - Уругвай (22:30)
- Эквадор - Жанубий Корея (02:00)





