platina.uz

Миср компанияси 1,2 млрд. сармоя киритади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва компания раиси Нажиб Савирис билан бўлиб ўтган учрашувда сўз борган.

Жамият
29 май 2023 йил
Миср компанияси 1,2 млрд. сармоя киритади

Мисрнинг Orascom Investment Holding компанияси Ўзбекистонда қўшма “йўл харитаси” доирасида қиймати 1,2 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция киритмоқда.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун, 29 май куни бўлиб ўтган компания раиси Нажиб Савирис билан учрашувда сўз борган.

Савирис олий даражадаги келишувлар доирасида Ўзбекистонга келган. Учрашувда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва металл конларини ўзлаштириш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш ва бошқариш, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+