“Bo‘zatov FEST” Ёшлар овози танловининг ғолиблари Италияда!

“Bo‘zatov FEST” Ёшлар овози танловининг 2022 йилги ғолибларидан иборат делегация тажриба алмашиш мақсадида 19-22 май кунлари Италияга юборилди. Истеъдодли ёшлар у ерда ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди. 

Жамият
29 май 2023 йил
“Bo‘zatov FEST” Ёшлар овози танловининг ғолиблари Италияда!

Сафар давомида иштирокчилар нафақат бой маданий мерос билан танишиб тажриба алмашишди, балки улар иштирокида Италиянинг Пезаро шаҳрида "Ўзбекистон маданияти кунлари ва унинг дўстлари" мавзусида Ўзбекистон маданий мероси лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

Таъкидлаш лозим, мазкур лойиҳадан мақсад адабиёт, фан, санъат, коммуникация йўналишларида фаолият юритувчилар, шунингдек, муаллифлар, рассомлар, журналистлар, олимлар ва мусиқачилар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатиш масаласи ўртага ташланди. 

Қолаверса, маданият ва санъатнинг турли йўналишларида иқтидорли ва ижодкор ёшларнинг қобилиятларини намойиш этишдан иборат.

Ташриф давомида Италиянинг машҳур хонанда ва созандалари томонидан маҳорат дарслари, ўзбек хонанда ва талабалари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Шунингдек, опера концертлари, миллий фольклор спектакллари ҳамда тарихий қадамжоларга ташрифлар амалга оширилди.

"Бўзатов ёшлар овози" танловининг ғолиблари Италияда ўз чиқишлари билан иштирок этиб, ўзбек санъати ва маданиятини  яна бир карра дунёга тараннум этди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+