Эрдоған яна президент этиб сайланди
Шавкат Мирзиёев ҳам Эрдоғанга қўнғироқ қилиб, ишончли ғалаба билан табриклади.

Туркияда бугун бўлиб ўтган президентлик сайловининг 2-тури натижаларига кўра, амалдаги президент Режеп Таййип Эрдоған 54.47 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Унинг асосий рақобатчиси Камол Қиличдорўғли эса 45.53 фоиз овоз тўплади. Шу тариқа Эрдоған яна президент этиб сайланди.
Шавкат Мирзиёев ҳам Эрдоғанга қўнғироқ қилиб, ишончли ғалаба билан табриклади.