2 нафар боланинг ҳам жасади топилди
ФВБ ва ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида аввалроқ 1 боланинг мурдаси топилганди.

Самарқанднинг Пахтачи туманида чўккан икки нафар вояга етмаган боланинг ҳам жасади топилди.
25 май куни 3 нафар бола Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишганди.
ФВБ ва ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 боланинг мурдаси топилган.
Марҳумларнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.




